“Фуқаролар учун бюджет”да кўрсатиб ўтилган йирик солиқ тўловчилар, фақат республика ичида тўлайдиган солиқлари бўйича рўйхат қилинган бўлиб, бу тўловлар таркибида республика ҳудудига олиб кириладиган товарлар учун тўланадиган божхона тўловлари киритилмаган.
Хусусан, 2020 йилда "УЗАУТО МОТОРС" АЖ томонидан давлат буджетига жами 1,3 трлн сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар (товарлар импорти учун тўловлар бундан мустасно) тўланган. Жами давлат бюджети даромадларидаги салмоғи 0,98 фоизни ташкил қилган.
Шу билан бирга, товарлар импорти учун тўланган божхона тўловлари 2,3 трлн сўмни ташкил қилган.
Жорий йилнинг январ-октабр ойлари мобайнидаги бюджетга тўловлар 751,5 млрд сўмни ташкил этиб, йил якунига қадар ушбу кўрсаткич 950 млрд сўмга етиши кутилмоқда, давлат бюджетининг умумий даромадлари кутилаётган миқдорида 0,56 фоизни ташкил қилади.
Бундан ташқари, импорт қилинган товарлари учун шу даврда тўланган божхона тўловлари 2 376,2 млрд сўмни ташкил қилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги