Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ижрочиларга етказилмоқда
2022-01-24 | Иқтисодиёт
2022 йил 21 январ куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат буджети департаменти ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази ҳамкорликда “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ–742 сон, 2021 йил 30 декабр) мазмуни ва аҳамиятига бағишланган семинар ўтказилди. Семинарда республикамиз вазирлик ва идораларининг мутахассислари онлайн тарзда иштирок этишди.
Семинарни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – буджет жараёнидаги ислоҳотларни янада кенгроқ ёритиш, 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисидаги қонунида назарда тутилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар, давлат буджети даромадлари кўрсаткичлари ҳамда солиқ ставкаларидаги ўзгартиришлар ҳақида маълумотлар бериш, давлат буджети даромадларини прогнозлаштириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар борасида фикрлар алмашишдан иборат. Семинарда Молия вазирлигининг Давлат буджети департаменти директори Шерзод Мухамедов юқоридаги қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан тақдимот ўтказди ва қуйидаги ё‘налишлар бўйича батафсил маълумот берди:
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги