Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия экспертлар маркази гуруҳи ходимлари билан учрашув

2021-11-26 | Жамият

Жорий йилнинг 24-ноябр куни Молия вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинходжаевнинг Россия экспертлар маркази гуруҳи ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Вазирлик томонидан учрашувда Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш департаменти директори Хуршед Мустафаев, Истеъмол бозори, транспорт, алоқа ва туризм соҳаларини молиявий тартибга солиш департаменти директори Зафар Астанов, давлат бюджети департаменти директорининг биринчи ўринбосари Александр Хван ва бошқа ходимлар иштирок этдилар.
 
Меҳмонлар томонидан учрашувда Молия институтлари кредит таҳлили бўйича директори Наталя Шчербаченко ва макроиқтисодий таҳлил бўйича Дмитрий Федоткин, банклар ва молия институтлари учун суғурта маҳсулотлари бўйича лойиҳа раҳбари Андрей Пономарёв ва Ўзбекистон Республикасидаги РЕМ ваколатхонаси раҳбари Павел Букҳанов иштирок этишди. 
 
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз иқтисодий ҳолати, макроиқтисодий кўрсаткичлар, улар бўйича прогноз ва режалаштирилган ислоҳотлар, жумладан, солиқ масалалари муҳокама қилиш бўлди.
 
Хусусан, меҳмонлар давлат бюджетининг умумий параметрлари ва уни келгуси йилга тақсимлаш режалари билан танишдилар. Шунингдек, уларга 2022 йил учун "Фуқаролар учун бюджет"нинг навбатдаги ахборот нашри тақдим этилди.
 
Учрашув давомида кейинги йилларда ҳам ташқи, ҳам ички давлат қарзи даражаси динамикасига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, меҳмонлар давлат мулкини хусусийлаштириш ва банкларни трансформатсия қилиш жараёнининг бориши ҳақида тўлиқ маълумот олиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
 
Учрашув якуни бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш йўллари муҳокама қилиниб, шу бўйича келишувларга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться