Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-56 сон “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан изоҳ

2022-02-02 | Иқтисодиёт

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида давлат сиёсати даражасига кўтарилаётган инсон қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш ҳамда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни изчил давом эттириш, уларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, қолаверса, кириб келаётган Янги йил байрамини муносиб нишонлаш учун шароит яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-56 сон “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан 2021 йилнинг декабръ ҳамда 2022 йилнинг январ ойларида давомида:

 - 2021 йилда “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларга;
 
 - 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
 
 - 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
 
Жорий йилнинг январ ойи якунига қадар 2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган 109,5 минг оилаларга 87,6 млрд сўм; 18 ёшгача ногирон ва боқувчисини йўқотган болалари бўлган 283,8 оилаларга 227,0 млрд cўм, жами 393,3 минг оилага 314,6 млрд сўм бир марталик моддий ёрдам маблағлари тарқатиб берилди.
 
Бунда:
 
а) “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларнинг тўлов ведомостлари шакллантирилиши ва маблағлар етказилиши юзасидан - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари;
 
б) 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга, шунингдек 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга тўлов ведомостлари шакллантирилиши ва маблағлар етказилиши юзасидан - бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бошқа пенсия тўловларини амалга оширувчи давлат органлари моддий ёрдамнинг манзилли етказилиб берилишини таъминладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться