Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда ислом молияси ва банкчилигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

2022-02-19 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 14-17 февраль кунлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ислом тараққиёт банки кўмагида таклиф этилган ва Ўзбекистонда бўлиб турган “Islamic finance advisory and assurance services” (Буюк Британия) консалтинг компанияси делегацияси билан биргаликда Ўзбекистонда ислом молияси ва банкчилигини жорий этиш мақсадида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, микрокредит, лизинг ва суғурта ташкилотлари вакиллари билан музокаралар олиб борилди.

Учрашувлар давомида мамлакатда исломий молиялаштириш воситаларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича навбатдаги қўшма саъй-ҳаракатлар кўриб чиқилди. Хорижий маслаҳатчилар лойиҳа доирасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари ҳақида тақдимотлар ўтказди.

Олиб борилган музокаралар якунлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов билан ўтказилган учрашувда кўриб чиқилди. Консалтинг компаниянинг вакиллари манфаатдор ташкилотлар билан бўлиб ўтган муҳокамалар бўйича ҳисобот бердилар ҳамда биринчи навбатда кўриб чиқиш ва қайта ишлаш учун таклиф этилаётган қонун ҳужжатлари рўйхатини тақдим қилдилар.

Учрашув якунида лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш доирасида амалий ҳамкорлик қилишнинг навбатдаги тадбирлари белгилаб олинди.

Маълумот учун: IFAAS ислом молияси бўйича ихтисослашган халқаро консалтинг фирма бўлиб, 50га яқин мамлакатларда кўплаб маслаҳат лойиҳаларини амалга оширган ва 15 йиллик тажрибага эга, шу жумладан, кўплаб илғор ислом молияси бўйича лойиҳаларини муваффақиятли якунлаган. Буюк Британия, Франция, Бахрайн, Покистон ва Марокашда ўзининг ваколатхоналарига эга. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться