Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея Эксимбанки Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтирмоқда

2021-12-15 | Иқтисодиёт

Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Эксимбанки Президенти Банг Мун Кью билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат давомида ўзаро муносабатларнинг фаоллиги ҳамда Корея Республикасининг EDCF Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси билан биргаликда молиялаштирилаётган ва амалга оширилаётган лойиҳалар сонининг ўсишининг ижобий динамикаси қайд этилди. Жумладан, 2014-2017 йилларда Эксимбанк билан ҳамкорликда қарийб 180 млн. долларлик 4 лойиҳа ҳаётга жорий этилган бўлса, 2018-2020 йилларда 660 млн долларлик 7та лойиҳа амалга оширилди. Банк билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилмавий ривожланиш соҳаларидир.

Мулоқот давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни тайёрлаш, ўрганиш ва тасдиқлаш жараёнларини тезлаштириш имконини берувчи ўзаро ҳамкорлик механизмлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон томони мамлакатда янги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун EDCF томонидан имтиёзли молиялаштириш ҳажмини 1 млрд долларгача кўпайтириш юзасидан қабул қилинган қарор учун миннатдорлик билдирди. 2021-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури умумий қиймати 1,2 млрд долларга тенг бўлган 13та лойиҳадан иборат бўлади. Томонлар ушбу лойиҳаларни фаол илгари суриш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича яқин ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олдилар.

Электротехника, биофармацевтика, металлургия ва кимё саноати соҳаларида янги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун янги ташкил этилган EDPF Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш жамғармаси билан ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди.

Музокаралар якунида томонлар муҳокама этилган соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича тизимли ишларни давом эттиришга содиқликларини билдирдилар. Шунингдек, қиймати 88,8 млн доллар бўлган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳаси ҳамда 150 млн долларлик “Онкологик клиникасини қуриш” лойиҳаси бўйича қарз шартномалари имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться