Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш” стратегиясини ишлаб чиқиш доирасида Жаҳон банки экспертлари билан учрашув

2022-03-10 | Соғлиқни сақлаш

“Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш” стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича яқиндан ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Жахон банкининг бир қатор экспертлари, жумладан соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш бўйича консультанти жаноб Окоре Окорафор билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида вазирликнинг Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида бюджет сиёсати департаменти директори Отабек Фазилкаримов ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида:

-      соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш ва режалаштириш бўйича стратегик мақсадларни белгилаш;

-      соғлиқни сақлашнинг барча бўғинларини бир бири билан самарали интеграциясини таъминлаш мақсадида уларни тузилмавий ва функционал ислоҳ қилиш;

-      соғлиқни сақлаш ходимларига иш ҳақи ва рағбатлантириш тўловларини улар томонидан бажараётган иш ҳажми, тиббий хизматлар мураккаблиги ва эгаллаган касб-малакаси ҳамда уларнинг фаолиятига жамоатчилик томонидан берилган баҳоларга қараб дифференциаллашган ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш;

-      соғлиқни сақлаш тизимини босқичма босқич рақамлаштириш, тиббиёт муассасаларида замонавий бошқарув тизимларини жорий этиш ҳамда тиббиёт соҳасида хусусий секторни ривожлантириш;

-      соғлиқни сақлашни молиялаштириш соҳасида амалга оширилаётган сўнги ислоҳотлар тўғрисида ўзаро фикрлар алмашилди.

Учрашувда жаноб Окорафор хорижий мамлакатларда соғлиқни сақлашни молиялаштириш соҳасида амалга оширилаётган сўнги ислоҳотлар, Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш стратегияси  шунингдек, ушбу соҳани такомиллаштиришнинг устувор мақсадлари ҳақида сўзлаб берди.

Меҳмонларга Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди, жумладан, Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Жаноб Окорафор амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш учун Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Томонлар ўзаро тажриба алмашишни янада кенгайтириш, ўзаро ташрифлар ташкил эитиш, самарали ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться