Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази ва “Ипотека-банк” аксиядорлик тижорат ипотека банки ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди

2022-01-12 | Иқтисодиёт

Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази томонидан “УзАСБО” дастурий мажмуасини ривожлантириш ва буджет ташкилотларига замонавий технологик хизматларни кўрсатиш учун шароитлар яратиш мақсадида, Ахборот технологиялари маркази ва тўлов хизматларини тақдим этувчи “Ipoteka Mobile” аксиядорлик тижорат ипотека банки ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди.

Ipoteka Mobile” тўлов хизматлари орқали “Ойлик мониторинг” хизматини (ойлик иш ҳақи бўйича электрон шаклда тўлиқ маълумотлар олиш хизмати) амалга ошириш бўйича хизматларни ташкил этиш режалаштирилган.
 
2011 йилда ишга тушурилган “УзАСБО” дастурий мажмуасида бугунги кунда 30 мингдан ортиқ буджет ташкилотлари рўйхатдан ўтган бўлиб, жами 3 миллиондан ортиқ буджет ташкилотлари ҳодимларига иш ҳақи бўйича хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
 
Бундан ташқари, келгусида мазкур хизматлар рўйхатини янада кенгайтириб бориш ҳам кўзда тутилган бўлиб, аҳолидан буджет ташкилотларига тўловларни амалга ошириш белгиланган. Масалан, тиббиёт муассасаларида кўрсатилган тиббий хизматлар учун, олий ва профессионал таълим муассасалари контракт тўловлари учун ва мактабгача таълим ташкилотларида ота-оналар бадал тўловлари учун ҳамда бошқа хизматлар учун “Ipoteka Mobile” тўлов хизматларини таклиф этиш назарда тутилган.
 
Шунингдек, “Ipoteka Mobile” тўлов тизими томонидан буджет ташкилотлари ходимларига микроқарзларни расмийлаштириш ва микрокредитларни бериш ишларини ташкил этиш ҳамда режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться