Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Молия
![]() Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги “Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5210-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил 15 августдан бошлаб Молия вазирлигининг аудиторлик малака сертификатини олиш учун имтиҳонларини ўтказиш, малака сертификатини бериш ҳамда малакасини ошириш дастурини тасдиқлаш функсиялари аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларига ўтказилиши белгиланган. |
![]() Ўзбекистон ва Туркия марказий банклари ҳамкорлик қилади 10.08.2021ИқтисодиётМанба: ЎзАБу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилмоқда. |
![]() АҚШ Ғазначилигининг маслаҳатчилари билан учрашув 10.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигиАмерика Қўшма Штатлари (АҚШ) Ғазначилигининг буджет ва молиявий ҳисобдорлик бўйича маслаҳатчилари Treysi Xenderson ва Seta Vandegriftlar иштирокидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ташриф буюрди ҳамда ушбу ташриф доирасида АҚШ Ғазначилиги томонидан кўрсатилаётган техник кўмак доирасида амалга оширилаётган лойиҳа ҳолати, келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган истиқболли йўналишлар ҳамда молиявий таъсирни таҳлил қилиш имкониятини кўриб чиқиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. |
![]() Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг №145 – сон буйруғига асосан Ахмедов Сарварбек Шихназарович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Капитал бозорини ривожлантириш департаменти директори лавозимига тайинланди. |
![]() “S&P” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон рейтинг баҳоси “BB-” даражасида сақлаб қолинди ва рейтинг кутилмаси “салбий”дан “барқарор”га оширилди. |
![]() Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган “Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Молия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлигида 2021 йил 7 майдаги 3299-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди) қабул қилинди. |
![]() Жаҳон банки вакиллари билан учрашув 23.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигиИқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ва Европа ва Марказий Осиё минтақавий висе-президенти Анна Берде хоним бошчилигида Жаҳон банки вакиллари билан Жаҳон банки гуруҳининг “Баҳор учрашувлари” доирасида учрашув бўлиб ўтди. |
![]() Жорий йилнинг 13 апрель санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сонли Қарори қабул қилинди. |
![]() “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди 09.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигиОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди ва семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги вакиллари, суғурта компаниялари, соҳа экспертлари ҳамда мутахассислари иштирок этди. |
![]() Шавкат Мирзиёев: Ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик бўлмайди 03.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиПрезидент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 март куни уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. |
![]() Ўзбекистон Президенти БАА делегациясини қабул қилди 03.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. |
![]() Халқаро принциплар ва илғор хорижий тажрибалар асосида аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сон Қонунининг мақсади ва мазмун моҳияти билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида Молия вазирлиги ҳамда Тошкент молия институти билан ҳамкорликда 2021 йил 1 март куни Тошкент молия институтининг раҳбар ходимлари, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари, халқаро аудиторлик ташкилотлари мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. |
![]() Ўзбекистон ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ўртасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболлари 23.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) президенти Цзинь Лицюнь ўртасида видеоконференция шаклида қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолати, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган музокаралар ўтказилди. |
![]() Жорий йилнинг 18 февраль куни Жаҳон иқтисодий форуми вакилларининг Молия вазирининг ўринбосари – Одилбек Исаков билан Ўзбекистон Республикасининг “Глобал рақобатбардошлик индекси”га киритилиш масаласини муҳокама қилишга бағишланган видеоконференцияси ташкил этилди. |
![]() Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августидаги 506-сон қарори билан тасдиқланган “2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси”га мувофиқ бюджетлараро муносабатларни ислоҳ қилиш, маҳаллий бошқарув органларининг мустақиллигини ва жавобгарлигини ошириш ҳамда бюджетлараро трансфертлар тақдим этиш қоидалар асосида уларни ажратишнинг шаффоф механизмини жорий этиш асосий вазифалардан бири этиб белгиланган. |