Тадбиркор аёлларнинг Марказий Осиё иқтисодий ўсиши ва фаровонлигидаги ҳиссасини ошириш
Ўзбекистон раислигида Марказий Осиё тадбиркор аёллар мунозара клубининг биринчи тантанали йиғилиши бўлиб ўтди.
Молия Вазирлигидан мазкур тадбирда Молия вазири ўринбосари Гулнора Раҳимова, шунингдек, Давлат қарзи департаменти бўлим бошлиғи Наргиза Нигматова, Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш департаменти кичик мутахассиси Дилноза Турсунхўжаева, Ғазначилик бош мутахассиси Мунира Исмоилхўжаевалар иштирок этишди.
Тадбир расмий равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти Раиси – Танзила Норбаева томонидан очилди.
Аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) учун барқарор ривожланишнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бу 2030 йилгача бўлган даврда кун тартибидаги бошқа мақсадлар билан чамбарчас боғлиқ бўлган алоҳида мақсад (БРМ №5) билан белгиланади. Аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга бўлган глобал мажбурият ҳеч қачон бу даражада кучли бўлмаган ва аёллар тадбиркорлиги иқтисодий фаровонликни оширишга ёрдам берадиган энг муҳим омиллардан бири сифатида аниқланган.
Марказий Осиё тадбиркор аёллар мунозара клуби (Мунозара клуби) Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти форуми шафелигида ташкил этилди. Форум – бу минтақада барқарор ривожланиш ва тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда барча аёлларнинг ролини ошириш ва кучайтиришга қаратилган аёллар раҳбарларининг норасмий коалицияси. Расмий равишда 2020 йил 23 декабрьда превентив дипломатия бўйича БМТнинг Марказий Осиё учун минтақавий маркази (ПДМОММ) ва БМТТДнинг Европа ва мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги учун минтақавий бюроси томонидан ташкил этилган Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари аёллар учрашувида ишга туширилди. Форум Марказий Осиё минтақасидаги беш мамлакат, яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон томонидан тақдим этилади.
Мунозара клубининг ташкил этилиши хотин-қизлар тадбиркорлиги соҳасида мунтазам фикр ва энг яхши амалиётлар алмашиш, бизнесни ривожлантириш, минтақавий савдони ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, инвеститсияларни жалб этиш ва Марказий Осиё мамлакатлари тадбиркорлари ўртасида амалий алоқаларни ёълга қўйиш имконини беради.
Марказий Осиё мамлакатлари аёллар уюшмалари вакиллари ваколатли, ғайратли ва шижоатли аёл тадбиркорларни жалб қилиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Сессияда CОВИД-19 дан кейин тикланишни яхшилаш учун аёллар бошчилигидаги кичик ва ўрта тадбиркорларни жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича энг яхши стратегиялар тақдим этилди.
Ташкилотчилар баҳс-мунозара клубининг ташкил этилиши хотин-қизлар тадбиркорлиги соҳасида мунтазам фикр алмашиш ва энг яхши амалиётларни амалга ошириш, бизнесни ривожлантириш, минтақавий савдони ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, инвеститсияларни жалб этиш ва Марказий Осиё мамлакатлари тадбиркорлари ўртасида амалий алоқаларни ёълга қўйишга, шунингдек, инноватсион бизнес моделларини ўзаро ўқитиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун "ақлли" ва амалий ечимларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашишини қайд этиб ўтдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги