Ўзбекистон Республикасининг капитал бозорини янада ривожлантиришга ҳамда “Капитал бозори тўрисидаги”ги Қонун лойиҳасига доир таклиф ва эътирозларни билдириш учун сўровномада иштирок этинг
Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини янада ривожлантириш, қимматли қоғозлар чиқарилишини кўпайтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг фонд бозоридаги иштирокини кенгайтириш мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Молия вазирлиги ҳамда АҚШ савдо Департаментининг Тижорат Хуқуқини Ривожлантириш Дастури (ТХРД) ва АҚШда жойлашган давлат ва хусусий сектор маслахатчилари жамоаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Капитал бозори тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси (кейинги ўринларда – Қонун лойиҳаси) ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, мазкур Қонун лойиҳасига талуқли саъй-харакатларнинг бир қисми сифатида Ўзбекистон Республикаси капитал бозорининг жорий ва потенсиал иштирокчилари, давлат органларининг ходимлари орасида республикамизнинг капитал бозорини хуқуқий асослари бўйича саволнома ўтказилмоқда. Саволноманинг асосий мақсади хозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини янада ривожлантириш ва унга сармоя киритилишининг тўсқинларини аниқлашга қаратилган.
Мазкур саволномани учта тилда (ўзбек, рус, ингиз тилида) тайёрланган бўлиб, хоҳлаган тилда 2022 йилнинг 9 январигача тўлдириш имконияти мавжуд.
Шу муносабат билан, саволномада иштирок этишда барча истак билдирувчиларни иштирок этишга таклиф қиламиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги