Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Молия вазирлиги ва “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги ўртасида видеоконференция ўтказилди
2022-03-15 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 14 март куни Молия вазирлиги вакиллари ва “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги экспертлари билан агентликнинг рейтинг қўмитасига тайергарлик мақсадида видеоконференция ўтказилди.
Видеоконференция давомида “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги экспертлари Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодий барқарорликни сақлаб туриш ва узоқ муддатли истиқболда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган тизимли ислоҳотларнинг амалга ошириш чоралари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Хусусан, жорий йилда кутилаётган макроиқтисодий кутилмалар, глобал иқтисодиётдаги жараёнларнинг миллий иқтисодиётга таъсири, тасдиқланган Давлат бюджетида белгиланган асосий кўрсаткичларни таъминлаш омиллари, мавжуд ташқи ва фискал захиралар, давлат қарзини хавфсиз даражада сақлаш чоралари, давлат-хусусий шериклик соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва мамлакатнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни батафсил муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги