Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон Президенти “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” халқаро саммитида иштирок этди

31.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди.

Аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда

28.05.2021СиёсатМанба: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жой массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

McKinsey компанияси вакиллари билан учрашув

28.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Бош вазир ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоровнинг McKinsey компанияси Европа, яқин Шарқ, Африка минтақалари бўйича раҳбари ҳамда етакчи ҳамкори Озгур Танрикулу бошчилигидаги вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистонда “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси лойиҳаларининг ижроси ўрганилмоқда

28.05.2021СиёсатМанба: Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспексияси

2021 йил 27 май кунлари Қорақалпоғистон  Респбликаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Н.Ерлепесовнинг раислигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамлаштиришга доир фармон ва қарорлари ижроси ўзаро муҳокама қилиб олинди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси ижроси доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди

28.05.2021СиёсатМанба: Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспексияси

2021 йил 27 май куни Ўзкомназорат, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Туркманистон билан икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши тўғрисида

28.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2021 йил 26 май куни Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси делегатсиясининг ташрифи доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон озиқ-овқат тизимлари бўйича БМТ саммити йўлида

26.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

26 май, Тошкент. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТ Тараққиёт Дастури ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) 2021 йилнинг сентябрь ойида Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси билан параллель равишда ўтказиладиган Озиқ-овқат тизимлари бўйича БМТ Саммитига тайёргарлик доирасидаги биринчи Миллий диалогга ташкилотчилик қилишди.

Швециянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ингрид Терсман билан учрашув ўтказилди

26.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кетма-кет амалга оширилаётган “Меҳр” операциялари натижасида кўплаб юртдошларимиз ўз Она ватанимизга қайтарилганлиги халқимизга хос бағрикенглик намунасидир. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси 28-29 кунлари бўлиб ўтади

26.05.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси ўтказилди. Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Туркманистон Президенти билан учрашув

26.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикаси делегатсияси раҳбари сифатида Ашхобод шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан қабул қилинди.

Ташқи ишлар вазири Польшанинг янги тайинланган элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди

25.05.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Польша элчиси этиб тайинланган Радослав Грукни қабул қилди

Тошкент шаҳрининг Россия Федерациясидаги компаниялар билан ҳамкорлиги муҳокама қилинди

25.05.2021ИқтисодиётМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

24 май куни, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Евроснаб» ва МП «Ваи Томал» компанияларининг асосчиси Александр Багиев бошчилигидаги Россия Федерациясининг бизнес-делегацияси билан учрашди.

Термизда ўзбек-афғон ишбилармонлари бизнес форуми бўлиб ўтмоқда

25.05.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Термиз шаҳрида Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлари бизнес форуми, Ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси тайинланди

25.05.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Анвар Абдуҳалимов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Анталиядаги фахрий консули тайинланди

24.05.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Туркиянинг Анталия шаҳрида Ўзбекистоннинг Анталия провинциясидаги фахрий консули Бариш Гёкчега экзекватура ва аккредитация гувоҳномасини расмий топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Польша вакиллари ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилади

24.05.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича мутахассисларидан иборат делегация 17-23 май кунлари Польшада амалий сафар билан бўлди

Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада ҳам глобал саммитда иштирок этади

24.05.2021СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича тақдимот билан танишади, шунингдек, “Ўзагроҳимоя” жамияти тизимини ислоҳ қилишга доир йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда.

Руминия Элчиси билан учрашув

24.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Руминиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Даниел Кристиан Чобануни қабул қилди.

Сурхондарё вилоятида “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси лойиҳаларининг ижроси муҳокама қилинди

24.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

2021 йил 20 май куни Сурхондарё ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамлаштиришга доир фармон ва қарорлари ижроси ўзаро муҳокама қилиб олинди.

Ташқи ишлар вазирлигида ЕХҲТ/ДИИҲБ делегатсияси билан учрашув

24.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев мамлакатимизга ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг катта маслаҳатчиси, Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси раҳбари Алексей Громов билан учрашув ўтказди.