Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистонда “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси лойиҳаларининг ижроси ўрганилмоқда

2021-05-28 | Сиёсат

2021 йил 27 май кунлари Қорақалпоғистон  Респбликаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Н.Ерлепесовнинг раислигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамлаштиришга доир фармон ва қарорлари ижроси ўзаро муҳокама қилиб олинди.

2021 йил 27 май куни Қорақалпоғистон Респбликаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Н.Ерлепесовнинг раислигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, Ўзкомназоратнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясига мувофиқ ҳудудларни рейтингли баҳолашнинг “қизил” ва “сариқ” рўйхатдан жой олган туман (шаҳар)да мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Йўл харита”сида белгиланган вазифаларнинг ижро ҳолати ўзаро муҳокама қилинди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамлаштиришга доир фармон ва қарорлари ижросини жадаллаштириш, туманларнинг рейтинг кўсаткичларини яхшилаш, фармон ва қарорларнинг ижро ҳолатини жойларда муҳокама қилиб бориш масалалари бўйича фикр алмашилиб, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш ҳамда “қизил” ва “Сариқ” рўйхатга киритилган туманларни “яшил” рўйхатга ўтказиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Манба: Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспексияси

Поделиться