2021 йил 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Руминиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Даниел Кристиан Чобануни қабул қилди.
Ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, Вазир Элчини Ўзбекистонда иш бошлагани билан табриклаб, юксак ва масулиятли лавозимдаги фаолиятида унга муваффақиятлар тилади. Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон - Руминия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмларини кўпайтириш, қўшма инвеститсия лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги