Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарё вилоятида “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси лойиҳаларининг ижроси муҳокама қилинди

2021-05-24 | Сиёсат

2021 йил 20 май куни Сурхондарё ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамлаштиришга доир фармон ва қарорлари ижроси ўзаро муҳокама қилиб олинди.

2021 йил 20 май куни Сурхондарё ҳокимлигида Ўзкомназорат бошлиғининг ўринбосари Д.Рустамов Сурхондарё вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ф.Маманов билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон—2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ-6079-сон Фармони, 2020 йил 14 декабрдаги “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4921-сон Қарори ва “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясига мувофиқ ҳудудларни рейтингли баҳолашнинг «қизил» ва «сариқ» рўйхатдан жой олган туман (шаҳар)да мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган “Йўл харита”си ижроси бўйича бажарилган ва бажарилиши белгиланган вазифаларни ўзора муҳокама қилдилар. 

Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамлаштиришга доир фармон ва қарорлари ижросини жадаллаштириш, туманларнинг рейтинг кўсаткичларини кўтариш, фармон ва қарорларнинг ижро ҳолатини жойларда муҳокама қилиб бориш масалалари бўйича фикр алмашилиб, Сурхондарё вилоятида ижтимоий соҳа объектларини юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиши тўғрисида масалаларни биргаликда амалга киритилиши келишиб олинди.

Шунингдек, 21 май куни “Ўзбекистон почтаси” АЖ Сурхондарё филиалида Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Д.Рустамов иштирокида вилоятдаги соҳа корхоналарининг раҳбар ва масъул ходимлари билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Шаймарданов, Ўзкомназоратнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи Х.Шоназаров, “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё филиали техник директори С.Сидненко, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Сурхондарё филиали директори Қ.Ҳамраев ҳамда соҳа корхона ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этди. 

Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ-6079-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишнинг давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигининг кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5326-сон Фармони билан соҳа ташкилотларига юклатилган вазифаларнинг ижро ҳолати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 декабрдаги “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4921-сон қарори, ҳамда телекоммуникация ва почта алоқаси объектлари инфратузилмаси ҳолатини ўрганиш ва ижтимоий соҳа объектларини телекоммуникация тармоғи билан таъминлаш юзасидан “маҳаллабай” олиб борилган ишларнинг мониторинг ва ўрганишлар натижалари бўйича фикр алмашдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Шаймарданов ҳамда Ўзкомназоратнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи Х.Шоназаров томонидан рақамли телекоммуникация тармоғини кенгайтириш, оптик толали алоқа линияларини қуриш, ҳудудда мобил интернет хизматларини сифатини ошириш мақсадида таянч станцияларига оптик толали алоқа линияларини тортиш ишларини бажарилиши ҳолати ва “қизил” ҳудуд деб топилган туманларда комплекс ўрганиш ташкил этиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган “йўл харита”сининг ижро ҳолати юзасидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. 

Учрашувда “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё филиали томонидан ПФ-6079-сон Фармон билан юклатилган вазифаларда белгиланган ҳудудларни телекоммуникация тармоқлари билан таъминлаш ва охирловчи қурилмаларни ўрнатишни якунлаш, шунингдек Wi-Fi зоналарни ташкил этиш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди. 

Ўзкомназоратнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан олиб борилган “маҳаллабай” ўрганишлар жараёнида почта алоқаси объектларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4921-сон қарори белгиланган вазифаларни сифатли бажариш, хусусан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда қўшимча қулайликлар яратиш учун  почта алоқаси объектларида давлат хизматлари кўрсатилишини янада жадаллаштириш юзасидан “Ўзбекистон почтаси” АЖ Сурхондарё филиали мутасаддиларига тавсиялар берилиб, асосий вазифалар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Поделиться