Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Швециянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ингрид Терсман билан учрашув ўтказилди

2021-05-26 | Сиёсат

Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кетма-кет амалга оширилаётган “Меҳр” операциялари натижасида кўплаб юртдошларимиз ўз Она ватанимизга қайтарилганлиги халқимизга хос бағрикенглик намунасидир. 

Айтиш лозимки, 2019 йилдан буён Сурия, Ироқ ва Афғонистон давлатларидан шу каби 531 аёл ва болалар юртимизга қайтарилди. Уларнинг 381 нафари вояга етмаган болаларни ташкил этади. Уларга давлатимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Жорий йилнинг 26 май куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова ҳамда Швециянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ингрид Терсман ўртасида мазкур масалаларга оид учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти билан танишиш ҳамда “Меҳр” гуманитар операциялари давомида Сурия ва Ироқдан Ўзбекистонга қайтиб келган аёллар ва болаларнинг жамиятга қайта мослашуви бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан эришилган ижобий тажрибаларни ўрганиш мақсадида ташкил этилди.

Шунингдек, учрашувда “Меҳр” инсонпарварлик операциялари давомида Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга оширилган ишлар халқаро ташкилотлар ва экспертлар томонидан юқори баҳоланиши алоҳида қайд этиб ўтилди. Қизиқарли тарзда бўлиб ўтган мулоқот якунида ҳамкорлик алоқаларани янада кенгайтириш ва келгусида мустаҳкамлаб боришга келишилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться