Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи ишлар вазирлигида ЕХҲТ/ДИИҲБ делегатсияси билан учрашув

2021-05-24 | Сиёсат

2021 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев мамлакатимизга ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг катта маслаҳатчиси, Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси раҳбари Алексей Громов билан учрашув ўтказди.

Бўлиб ўтган мулоқот чоғида ЙХҲТ ДИИҲБ делегатсиясига республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, қонун устуворлиги, сўз ва матбуот эркинлигини таʼминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, гендер тенглигини илгари суриш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда умум эʼтироф этилган халқаро мезонлар асосида сайлов қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан маʼлумотлар тақдим этилди.
 
Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари томонидан хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг конститутсион ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, сайловда иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш, жойларга чиқиб муддатдан олдин овоз бериш амалиётини жорий қилиш ва бошқа амалий тадбирлар ҳақида таʼкидланди.
 
Ташриф доирасида ЙХҲТ ДИИҲБ делегатсияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Олий суди, Марказий сайлов комиссияси, вазирлик ва идораларида учрашувлар, сиёсий партиялар раҳбарлари ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться