Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада ҳам глобал саммитда иштирок этади

2021-05-24 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича тақдимот билан танишади, шунингдек, “Ўзагроҳимоя” жамияти тизимини ислоҳ қилишга доир йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов 24 май куни бўлиб ўтган анъанавий брифингда маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Президент иштирокида бу ҳафта ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши мўлжалланган.

Шунингдек, ҳафта охирида барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури ижросини самарали таъминлаш юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиши кутилмоқда.

– Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 30 май куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтадиган 2030 йилга қадар «яшил» тараққиёт ва глобал мақсадлар учун шериклик Иккинчи халқаро саммитида нутқ сўзлайди, – деди Шерзод Асадов.

Президент матбуот котиби режалаштирилган тадбирлар жадвалида ўзгариш бўлса, уларнинг тафсилотлари бўйича кейинги брифингда албатта хабар берилишини маълум қилди.

Манба: ЎзА

Поделиться