Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Рустам Қосимов оиласига таъзия билдирди

07.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Мамлакатимиз жамоатчилиги жудоликка учради. Давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, таниқли олим ва педагог Рустам Қосимов бугун, 7 май куни оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

07.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

МДҲ иштирокчи-давлатлари ташқи ишлар вазирликларининг юридик хизматлари раҳбарлари Маслаҳатлашув қўмитасининг 3-мажлиси бўлиб ўтди

07.05.2021МДҲМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Беларусь раислигида МДҲ иштирокчи-давлатлари ташқи ишлар вазирликларининг юридик хизматлари раҳбарлари Маслаҳатлашув қўмитасининг видеоконференция шаклидаги 30-мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Президенти: Бундан буён мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юрти битирувчилари камида иккита чет тилини мукаммал билишлари шарт

07.05.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Президенти: Бундан буён мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юрти битирувчилари камида иккита чет тилини мукаммал билишлари шарт

Президент: Хорижий тилларни ўргатиш бўйича келажак учун мустаҳкам пойдевор бўладиган янги тизимни йўлга қўйиш вақти-соати келди

06.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 6 май куни чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Сурхондарё вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида янги тайинлов юз берди

06.05.2021Ҳукумат таркибида ўзгаришларМанба: ЎзА

Вилоят ҳокимининг ахборот хизматидан хабар қилишларича, Хидирова Зулхумор Абдирашидовна Сурхондарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ўша сўнмас жасоратлар биз учун мардлик мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлмоқда

06.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Шафқатсиз уруш хотиралари, машаққатли меҳнат фронти ҳақидаги аниқ тасаввурлар аллақачон шаклланиб улгурган. Ўша машъум йиллар акс этган киноларни кўраётган бугунги ёш авлод ҳам аллақачон ўша даҳшатлар ҳақида маълум тасаввурга эга.

Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиляпти

05.05.2021СайловМанба: ЎзА

Мамлакатимизда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари халқаро нормалар ҳамда демократик принципларга тўла жавоб беришида миллий қонунчиликнинг аҳамияти беқиёсдир.

Ўрмон хўжалиги ва давлат тили: консепсиялар ижросининг уйғунлиги

05.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида 2018-2019 йилларда аграр соҳани ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳалар тақдимоти билан танишуви жараёнида “Вақти келиб, ўрмон хўжалиги алоҳида йирик соҳага айланиши зарур”, дея такидлаган эди.

Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар қабул қилинди

05.05.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади. 

Ўзбекистон – Саудия Арабистони: алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтириш

04.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон ал-Сауд билан учрашув ўтказди, унда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Энергетика соҳасида Ўзбекистон – Саудия Арабистони ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш истиқболлари белгилаб олинди

04.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Ар-Риёд шаҳрида бўлиб туриши чоғида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони Подшоҳлиги энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон ал-Сауд билан инвестициявий ҳамкорлик масалаларини ва жорий йилнинг январь ойида Саудия Арабистони ҳукумати ва ишбилармон доиралари делегацияси ташрифи чоғида энергетика соҳасида эришилган келишувлар амалга оширилишини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов «Дунё» АА жамоасини табриклади

04.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2021 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “Дунё” ахборот агентлиги ходимлари билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида Вазир агентлик жамоасини журналистика соҳасидаги ХВ “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловнинг Гран-при мукофотини қўлга киритгани билан табриклади.

Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишлари кўриб чиқилди

04.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнига оид тақдимот билан танишди.

Саудия Арабистонидан муносабат: Бизнесда амалий иш ва натижалар муҳим. Айнан шу нарсани биз Ўзбекистонда топдик

03.05.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов “АCWА Power” (Саудия Арабистони) компанияси бошқарув кенгаши раиси, Ўзбекистон – Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Муҳаммад Абунайян билан музокаралар ўтказди

Қирғизистон Элчихонасига ташриф

03.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғиз Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди. Вазир Қирғизистон -Тожикистон давлат чегарасида юз берган фожиали воқеалар юзасидан чуқур ҳамдардлик билдирди ва Тазия китобига тегишли қайдни киритди.

Ўзбекистон Президентининг Матбуот котиби: Давлатимиз раҳбари иштирокида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ва бошқа тадбирлар ўтказилади

03.05.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Матбуот котиби Шерзод Асадов бугун ўтказган брифингда давлатимиз раҳбари иштирокида жорий ҳафтада белгиланган тадбирлар ҳақида маълумот берди

АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили билан учрашув

03.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2021 йил 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистондан Ҳиндистон халқига инсонпарварлик ёрдами етказилди

03.05.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, жорий йилнинг 1 май куни Деҳли шаҳрига инсонпарварлик кўмаги етказилди