Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг Анталиядаги фахрий консули тайинланди

2021-05-24 | Сиёсат

Туркиянинг Анталия шаҳрида Ўзбекистоннинг Анталия провинциясидаги фахрий консули Бариш Гёкчега экзекватура ва аккредитация гувоҳномасини расмий топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маълумки, кўплаб давлатлар фахрий консуллик институтидан нафақат фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, балки инвестицияларни жалб этиш, савдо алоқаларини кенгайтириш, маданий-гуманитар салоҳиятни юксалтириш ва сайёҳлар ҳажмини ошириш учун самарали фойдаланмоқда. Бундан ташқари, фахрий консул кўплаб ташкилий ва протокол масалаларини ҳал қилади, ижтимоий-сиёсий ҳаёт билан боғлиқ вакиллик функцияларини бажаради.

Маросимда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев, Анталия провинцияси раҳбари ўринбосари, ишбилармон ва академик доиралар вакиллари иштирок этди.

Фахрий консул билан Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатларини рағбатлантириш, республикага Туркия сармояларини жалб этиш, ички маҳсулотларни Анталия ва Туркия бозорларига экспорт қилишни рағбатлантириш, маданий-гуманитар ва бошқа алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йил июнь ойи охирида Анталия шаҳрида бўлиб ўтадиган Анадолу дипломатик форумини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди

Инвестицияларни жалб этиш ва ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш ўйича ўзаро яқин ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться