2021 йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикаси делегатсияси раҳбари сифатида Ашхобод шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан қабул қилинди.
Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий сўзлари ва эзгу тилакларини етказди. Учрашувда олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашилди. Икки томонлама алоқалар ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб масалалар кўриб чиқилди. Савдо, инвеститсиялар, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, машинасозлик, енгил саноат ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида мавжуд салоҳиятдан янада тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги