Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси тайинланди
2021-05-25 | Сиёсат
Анвар Абдуҳалимов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди
Анвар Абдуҳалимов 58 ёшда. Тошкентда туғилган. 1986 йилда Тошкент давлат университети (ҳозир - Ўзбекистон Миллий университети) нинг шарқшунослик факультетини тамомлаган. Хорижда таржимон бўлиб ишлаган, ўқитувчилик билан шуғулланган, Меҳнат вазирлигида фаолият кўрсатган.
У 1999 йилдан бошлаб Ташқи ишлар вазирлиги Марказий аппаратида ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналарда турли лавозимларда меҳнат қилган. А.Абдураҳимов 2018-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчиси лавозимида ишлаган. Анвар Абдуҳалимов Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонасига маслаҳатчи этиб тайинланган Раҳматилла Назаровнинг ўрнини эгаллади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги