Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ таълими вазирлиги томонидан «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси ижроси доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди
2021-05-28 | Сиёсат
2021 йил 27 май куни Ўзкомназорат, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан юклатилган вазифаларнинг ижро ҳолати таҳлил қилинди.
Фармон билан белгиланган лойиҳалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг масъуллари томонидан вазифа ва топшириқларнинг ижро ҳолати ҳамда уларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Лойиҳаларнинг ижро ҳолати йиғилиш иштирокчилари томонидан кенг муҳокама қилиниб, уларни амалга оширишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш сўнгида Ўзкомназорат мутахассислари томонидан Халқ таълими вазирлиги масъулларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш, белгиланган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Манба: Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспексияси