Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шерзод Aшуров Ғиждувон тумани ҳокими этиб тайинланди
2021-08-12 | Ҳукумат таркибида ўзгаришлар
Халқ депутатлари Ғиждувон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, тегишли бошқарма, корхона ва ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирокида ўтказилган сессияда ташкилий масала кўрилди.
Муроджон Умаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ғиждувон тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Сессияда Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шерзод Aшуров Ғиждувон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Манба: ЎзА