Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон энергетика вазирлиги ҚТЭ соҳасидаги умумий қуввати 1200 МВт бўлган тендерларни якунлаш ёки эълон қилиш босқичидаги лойиҳаларнинг қисқа рўйхатини эълон қилди
2021-08-16 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия (ҚТЭ ) соҳасидаги тендерлар якунланиш ва эълон қилиш босқичидаги лойиҳаларнинг қисқа рўйхатини эълон қилди
Энергетика вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, қуйидаги лойиҳалар тендер якунланиш босқичида:
1. Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилиши.
Тендер эълон қилиш босқичидаги лойиҳалар:
1. Бухоро, Хоразм ва Наманган вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш.
2. Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида умумий қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш.
3. Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги