Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда «Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлиги: пойдевори, истиқболлари, геостратегик аҳамияти»мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади

2021-08-18 | Сиёсат

Бугун Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институтида «Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлиги: пойдевори, истиқболлари, геостратегик аҳамияти» мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.

Тадбирни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев кириш сўзи билан очди.

Жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида  ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлиқ. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция савдо, иқтисодиёт, транспорт, алоқа, маданият ва гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги ўзаро манфаатли стратегик лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун глобал платформага айлангани қайд этилди.

Онлайн ва офлайн шаклларда ўтказилаётган конференцияда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг ташқи ишлар вазирликлари ва парламентлари вакиллари, таниқли олим ва экспертлар иштирок этмоқда.

Аввал хабар қилинганидек, тадбир Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети томонидан Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси ҳамда Марказий Осиё халқаро институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться