Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ ходимлари учун янги ва замонавий уйлар ўз эгаларига топширилди

2021-08-16 | Жамият

“Ўзбектелеком” аксиядорлик компанияси томонидан қурилган Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Қушбеги мавзеси ҳамда Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино мавзесида қад ростлаган 210 хонадонли 4 та тўққиз қаватли турар-жой биноларидаги хонадонларни ўз эгаларига бериш маросими бўлиб ўтди. Ушбу янги ва барча қулайликларга эга хонадонлар калити  Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида фаолият юритадиган ходимларга топширилди.

Замонавий шаклда қурилган турар-жой биноларининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими А. Сайфутдинов, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А. Ишанходжаев, маҳаллий ҳокимият ва телекоммуникация соҳаси вакиллари раҳбарияти иштирок этди. Шунингдек, тадбирда жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар қатнашди.
 
- Сўнгги йилларда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида эришилган ютуқлар билан ҳар қанча фахрлансак, ҳар қанча ғурурлансак арзийди. Биргина 2021-йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига назар соладиган бўлсак, ўтган йилда мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, замонавий электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимига ўтиш янада жадаллашди.
 
Бу эса Давлатимиз раҳбари томонидан соҳа ходимларига билдирилган юқори даражадаги ишончни муносиб оқлаш лозимлигини тақозо этади. Энг муҳими, Ватан тараққиёти, мамлакатдаги ўзгаришлар-у янгиланишлар самараси юртдошларимиз турмуш фаровонлиги, хонадонларидаги қут-барака, тинчлик-осойишталик тимсолида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда. Соҳада фаолият юритаётган ходимларни доимий рағбатлантириб бориш ва уларни зарур шароитларга эга турар-жойлар билан таьминлаш долзарб масалалардан биридир.
 
Ижтимоий ҳимоя, хусусан, доимий равишда соғломлаштириш, саёҳатлар, турли маданий-оммавий ва спорт тадбирларини уюштириш соҳа ходимларини рағбатлантириш ва бирлаштиришнинг энг самарали воситасидир. Бугун ҳам ушбу турар-жой мажмуасидаги хонадонларни ўз эгаларига топширар эканмиз, уларнинг хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, оилавий тотувликни тилаб қоламиз, - дейди АКТ вазири Ш. Содиқов.
 
Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларидаги ушбу янги биноларнинг биринчи қаватида 250-218 електрон автомат телефон станциялари жойлашган бўлиб, бу нафақат турар-жой мажмуалари аҳолиси, балки умуман мавзеларда яшовчилар учун ҳам телефон хизматларидан фойдаланиш борасида қулайликлар яратади.
 
Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнаси арафасида  давлатимиз томонидан мазкур соҳа вакилларига қаратилаётган эьтибор алоҳида эьтирофга лойиқ. Ушбу турар-жой комплекси Компания томонидан ходимлар учун махсус барпо этилди. Икки манзилда қад ростлаган бинода шинам хонадонлар қурилган бўлиб, уларда барча шароитлар мужассамлашган. Шинам ва кўркам хонадонлар бундан буён оилалар учун хизмат қилади. Бу каби яратилаётган имконият ва шароитлардан ходимларнинг оилаларида хотиржамлик, ишларида эса унум ва барака бўлиши шубҳасиз.
 
Турар-жой мажмуаси кўчанинг қулай қисмида жойлашган бўлиб, автомобиллар учун алоҳида тўхташ жойи шунингдек, мажмуада болалар учун махсус ўйингоҳлар қурилган.
 
Таькидлаш жоизки, пойтахтимиз марказида қад ростлаган мазкур уйларнинг фойдаланишга топширилиши соҳанинг кенг кўламли ижтимоий лойиҳасининг фақат бошланишидир. Кейинги йилларда  Юнусобод, Сергели ва Чилонзор туманларида ҳам мана шундай замонавий, янги турар-жой биноларини қуриш режалаштирилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться