Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев Шофиркон туманида сайёр қабул ўтказди

2021-08-12 | Жамият

Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ушбу йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан барча вазирлик ва идораларга аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ҳудудларда мавжуд ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муаммоларни бартараф этиш борасида қатор вазифалар белгилаб берилиб, мурожаатлар билан ишлашнинг янги тизими жорий этилди.

Мазкур йиғилишда берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича кунлик режалар ишлаб чиқилиб, бошқарманинг ўзида, бундан ташқари вилоятнинг 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари, шунингдек қолган барча шаҳар ва туманларнинг 3-секторларига қарашли маҳаллаларида ҳар куни жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ишлари йўлга қўйилди.

Бунда асосий эътибор, йиллаб ёки ойлар давомида ечимини топмаётган ёхуд ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилган мурожаатларга қаратилиб, улар қайта тафтишдан ўтказилиб, қўшимча ўрганиш учун иш юритувига олинган ҳолда мурожаатларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Худди шу мақсадда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиевнинг навбатдаги сайёр қабули жорий йилнинг 11 август куни Шофиркон тумани “Шароф Рашидов” маҳалласида ўтказилди.

Турли давлат идораларига келиб тушган ва ўзининг ижобий ечимини топмаётган туман аҳолисининг 200 дан ортиқ мурожаатлари қайта тафтишдан ўтказилиб, Бухоро вилояти 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, Шофиркон тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралари масъуллари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

Ушбу мурожаатларнинг 130 дан ортиғи шу куннинг ўзида ўз ечимини топган бўлса, 70 га яқин мурожаатлар қўшимча ўрганиш учун тегишли давлат идораларига йўналтирилиб, мурожаатлар ечими бўйича чора-тадбирлар белгилаган ҳолда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда вилоят 3-сектор ишчи гуруҳининг алоҳида назоратига олинди.

Аҳоли билан бундай очиқ мулоқотларнинг самараси ўлароқ ҳудудларда аниқланган ижтимоий масалаларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, йўл, ичимлик ва оқова сув ҳамда табий ва суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ ва бошқа ижтимоий муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться