Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Америка Қўшма Штатлари элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди

2021-08-12 | Сиёсат

 

 

Ташқи ишлар вазирлиги манбасига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари ва бўлажак қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди. Томонлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссияси раҳбари этиб тайинланган Микела Меридит ва АҚШ элчисининг янги ўринбосари Пол Политес иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Ташқи ишлар вазирлигида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Ўзбекистон-АҚШ ҳукуматлараро ҳужжатларини имзолаш маросими бўлиб ўтган эди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться