Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

ЕХҲТнинг Низоларни олдини олиш бўйича маркази директори билан учрашув

12.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Низоларни олдини олиш бўйича маркази директори Марсел Пешко билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда

12.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Форумининг XII мажлиси бошланди. Унда ШҲТга аъзо давлатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, шунингдек, кузатувчи мақомига эга давлатлар – Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Афғонистон, Беларуснинг етакчи тадқиқот марказлари экспертлари, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси ва Котибияти, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон ва Швейцария Президентлари бир-бирларини қутладилар

12.05.2017Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Швейцария Конфедерацияси Президенти Дорис Лойтхард мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутладилар.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди

12.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Халқаро пресс-клубда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси делегацияси ташрифи якунлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Зайд Раад ал-Ҳусайн: Самарқандга яна келаман

12.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси делегацияси 11 май куни Самарқандда бўлди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пекинга келди

11.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Пекин, 11 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин таклифига биноан 11 май куни давлат ташрифи билан Пекинга келди. 

Ўзбекистон-Германия сиёсий маслаҳатлашувларига оид

11.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Германия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг 13-раунди бўлиб ўтди. Маслаҳатлашувларда қатнашиш учун Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вакили Андреас Пешке бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Форумининг XII мажлиси ўз ишини бошлади

11.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мажлисда ШҲТга аъзо давлатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, шунингдек, кузатувчи мақомига эга давлатлар – Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Афғонистон ва Беларуснинг етакчи тадқиқот марказлари экспертлари, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси ва Котибияти, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди

11.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 11 май куни давлат ташрифи билан Пекин шаҳрига жўнаб кетди.

Покистон Бош вазирининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчисига мактуб

11.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Сартаж Азиз Жаноби олиялари

Эрон Ташқи ишлар вазирига мактуб

11.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Жаноби олиялари

Зайд Раад ал-Ҳусайн: Ўзбекистонга келганимдан мамнунман

10.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда. 

Ўзбекистон Президенти БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини қабул қилди

10.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайнни қабул қилди. 

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси делегациясининг учрашувлари

10.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси делегацияси 10 май куни мамлакатимизнинг қатор вазирлик ва идораларида учрашувлар ўтказди. 

Қонунчилик палатаси Спикери БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари билан учрашди

10.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида  10 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президентининг табрик мактуби

10.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мун Чже Инни Корея Республикаси Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади.

Саудия Арабистони Элчиси билан учрашув

10.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳишом бин Мишъал бин Сувайлим ал-Сувайлимни қабул қилди.

ЕХҲТ Парламeнт ассамблeяси раиси билан учрашув

08.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси Раиси Кристин Муттонен бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари билан учрашув

10.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зейд Раад ал-Ҳусайн билан учрашди.

Ўзбекистон Президентининг Хитойга давлат ташрифи тўғрисида

10.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2017 йилнинг 11-13 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойда бўлади.