Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Покистон Бош вазирининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчисига мактуб

2017-05-11 | Сиёсат

Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Сартаж Азиз Жаноби олиялари

Жаноби олиялари,

Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан Сизга самимий табрикларимни йўллашдан бағоят мамнунман.

Ўтган 25 йиллик давр ичида икки мамлакат ўртасида азалий тарихий ва маданий яқинликка, тенглик ва биродарликка асосланган кенг миқёсли ва изчил ривожланиб бораётган ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганини алоҳида қайд этмоқчиман.

Сўнгги вақтда бўлиб ўтган иккитомонлама делегациялар алмашуви ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорлигимиз истиқболларини белгилаб олишда муҳим қадам бўлди. Ишончим комилки, жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида ўтказилиши мўлжалланган тадбирлар алоқаларимиз ривожига катта ҳисса қўшади.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.

Эҳтиром ила,

Абдулазиз Камилов,

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться