Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЕХҲТнинг Низоларни олдини олиш бўйича маркази директори билан учрашув
2017-05-12 | Сиёсат
2017 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Низоларни олдини олиш бўйича маркази директори Марсел Пешко билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, минтақа муаммолари ва бошқа мавзулар ташкилот кун тартиби нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.
Мамлакатимизда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада чуқурлаштиришдан томонлар манфаатдор эканлиги эътироф этилди.
Учрашувда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Коордиатори Жон МакГрегор иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги