Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари билан учрашув

2017-05-10 | Сиёсат

2017 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зейд Раад ал-Ҳусайн билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан БМТ ва унинг институтлари, жумладан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Турли шакллардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида томонларда ўзаро қизиқиш мавжудлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ислоҳотлар ва тараққиётга оид сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралади. Демократик, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг тўлақонли ва изчил дастури 2017 2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан ўрин олган.

Ҳозирги вақтда мамлакатимиз 70 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга қўшилган ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича 10 та асосий конвенциясини ратификация қилган, доимий равишда ушбу жабҳадаги ўз мажбуриятларининг бажарилиши борасида тегишли тузилмаларга ҳисоботларни тақдим этиб келмоқда.

Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Музокараларда БМТнинг Резидент-координатори, БМТ Ривожланиш дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакили Стефан Приснер ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича Минтақавий вакили Ришард Коменда иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться