Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Европа парламенти делегацияси билан учрашув

22.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европа парламенти депутатлари Юлий Винклар (Руминия вакили) ва Исмаил Эртугни (Германия вакили) қабул қилди. 

Франциянинг янги ташқи ишлар вазирига табрик

22.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Жан-Ив Ле Дрианни Франция Республикасининг Европа ва ташқи ишлар бўйича вазири лавозимига тайинлангани муносабати билан табриклади.

Хитой Элчиси билан учрашув

22.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лижие билан учрашув бўлиб ўтди. 

Эрон Президентига мактуб

21.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийни сайловлардаги ишончли ғалабаси ва Эрон Ислом Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади. 

Президент Шавкат Мирзиёев араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди

21.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ар-Риёд, 21 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити бўлиб ўтди. 

Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки Президенти билан учрашди

20.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ар-Риёд, 20 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи давомида Ислом тараққиёт банки Президенти Бандар Ҳажар билан учрашди. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдга келди

20.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ар-Риёд, 20 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди

20.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Туркманбоши, 20 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. ​

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ўзаро манфаатли ҳужжатлар имзоланди

20.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Туркманбоши, 20 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи давомида қатор муҳим келишувларга эришилди. 

Ўзбекистон ва Туркманистон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлди

20.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Туркманбоши, 20 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов музокарани Ўзбекистон ва Туркманистон расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар.

Президентлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар

20.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Туркманбоши, 20 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Туркманбоши шаҳридаги “Аваза” конгресслар марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг яккама-якка суҳбати бўлди. 

Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

20.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Туркманбоши, 19 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга келди.

Шавкат Мирзиёев "Аваза"да дам олаётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди

20.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Туркманбоши, 19 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташрифи давомида "Аваза" миллий сайёҳлик зонасининг "Камалак" болалар кўнгилочар боғида ўзбекистонлик болалар билан учрашди. 

Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

19.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Туркманбоши, 19 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга келди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

19.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди.

Индонезия Элчиси билан учрашув

19.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Индонезия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Анак Агунг Где Алита Сантикани қабул қилди. 

Ўзбекистон-БМТ: инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш йўлида

19.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси делегацияси шу йил 10-12 май кунлари мамлакатимизда бўлди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди.

Финландия Элчиси билан учрашув

19.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Финландия Республикасинининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Никлас Линдквист (қароргоҳи Ҳелсинки шаҳрида) билан учрашув бўлиб ўтди.