Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕХҲТ Парламeнт ассамблeяси раиси билан учрашув

2017-05-08 | Сиёсат

2017 йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси Раиси Кристин Муттонен бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазир таъкидлаганидек, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегациясининг ташрифи мамлакатимизга ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган барча соҳалардаги кенг кўламли ўзгаришларга катта қизиқиш мавжудлигини тасдиқлайди.

Учрашувда 7 февралда қабул қилинган 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш нуқтаи назаридан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида халқаро ва минтақавий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Музокараларда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори Жон МакГрегор иштирок этди.

Анвар Илясов олган сурат

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться