Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон раҳбари Франциянинг янги сайланган Президентини табриклади

08.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни бўлиб ўтган сайловлардаги ишончли ғалабаси ва Франция Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Эл-юртга садоқат билан хизмат қилиш – асосий бурчимиздир

06.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 6 май куни Яшнобод туманида бўлди. 
 

Аждодлар матонати ва жасорати авлодлар учун намунадир

10.05.2017СиёсатМанба: ЎзА
Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда
 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган қабул маросимидаги нутқи

10.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг учрашувига доир

06.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштириш бўйича музокаралар жадал тус олди.

Шавкат Мирзиёев: Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидандир

06.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманига ташрифи чоғида кутилмаганда 32-оилавий поликлиникага кирди. 

Шавкат Мирзиёев “Artel” заводига ташриф буюрди

06.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди учрашувида Тошкент шаҳрини келгуси беш йилда янада ривожлантириш бўйича ўз дастурини баён қилиб, пойтахтимизни ривожланган мегаполисга айлантириш бўйича аниқ таклифлар билдирган эди. 

Давлатимиз раҳбари иқтисодий лойиҳалар билан танишди

06.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги «Тошкент қоғози» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди. 

Замонавий қозонхоналар иқтисодиётимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилади

06.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 6 май куни пойтахтимизнинг Ойбек кўчасидаги кўп қаватли уйларда ишга туширилган замонавий, энергиятежамкор локал қозонхоналарни бориб кўрди. 

Хитой Элчиси билан учрашув

06.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лижие билан учрашув бўлиб ўтди.

Қирғизистон Элчиси билан учрашув

04.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди.

Туркманистон Элчиси билан учрашув

04.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркманистон Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шири Шириев билан учрашув бўлиб ўтди.

Ишонч ёрлиқлари топширилди

03.05.2017Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган Эдуардс Стипрайс, Қирғизистон Республикаси, Франция Республикаси, Италия Республикаси, Чехия Республикаси, Япония, Миср Араб Республикаси, Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Данияр Сидиқов, Виолен де Вильмор, Андреа Бертоцци, Ярослав Сиро, Нобуаки Ито, Амани ал-Итр, Аҳмет Башар Шен, Ҳишам бин Мишал ал-Сувейлимдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Саудия Арабистони Элчиси билан учрашув

02.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Хишом бин Мишъал бин Сувайлим ал-Сувайлим билан учрашди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

01.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзаро келишувга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 1 май куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. 

«Марказий Осиё + Япония» Мулоқотининг вазирлар даражасидаги учрашувига доир

01.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида «Марказий Осиё + Япония» Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгаши ишида иштирок этди.

БМТнинг Минтақавий маркази раҳбари билан учрашув

01.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов билан учрашди.

Туркманистон ТИВ раҳбари билан учрашув

01.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашув ўтказди.

Япония Ташқи ишлар вазири билан учрашув

01.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 30 апрель куни «Марказий Осиё + Япония» Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгаши ишида қатнашиш учун Туркманистонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Туркманистон Президенти билан учрашув

01.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 30 апрель куни Ашхобод шаҳрида «Марказий Осиё + Япония» Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгашида ишидаги иштироки доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қабул қилди.