Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини қабул қилди

2017-05-10 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайнни қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва БМТ, ушбу нуфузли универсал халқаро ташкилот институтлари, шу жумладан, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасида амалий ва очиқ мулоқотни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. 

Инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли таркибий ислоҳотларнинг устувор йўналиши экани қайд этилди. 

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича самарали қонунчилик тизими яратилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан бир қаторда 16 кодекс ва 400 дан ортиқ қонунчилик ҳужжати қабул қилинган. Парламент Омбудсмани ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ фаолият кўрсатмоқда, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича судга дахли бўлмаган янги механизм – Бизнес-Омбудсман ташкил этилди. 

Яқинда тасдиқланган ва моҳиятига кўра БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишнинг "йўл харитаси"га айланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришни такомиллаштиришга доир аниқ чора-тадбирлар дастури белгиланган. 

Бундан ташқари, мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 70 дан зиёд халқаро ҳужжатга, жумладан, БМТнинг ўнта шартномасига қўшилган. Бугунги кунда ушбу ҳужжатларни миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш ва амалиётга жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилди. 

Зайд Раад ал-Ҳусайн Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига юксак эътибор қаратилаётгани ва бу борада амалий чоралар кўрилаётгани учун миннатдорлик билдирди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва тизимли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади. 

 

Фарҳод Қурбонбоев, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться