Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Зайд Раад ал-Ҳусайн: Ўзбекистонга келганимдан мамнунман
2017-05-10 | Сиёсат
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон билан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасидаги алоқалар изчил ривожланиб бормоқда. Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси делегацияси мамлакатимизга ташриф буюргани томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканининг ифодасидир.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн дастлабки учрашувлар ҳақида ўз фикрларини баён этди:
– Тошкентга келганимдан жуда хурсандман. Бу БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистонга биринчи ташрифи эканини алоҳида таъкидламоқчиман.
Делегациямиз Ўзбекистоннинг қатор вазирлик ва идораларида учрашувлар ўтказди. Музокаралар қизиқарли ва самарали бўлди. Кўплаб долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдик.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув мен учун катта шараф бўлди. Суҳбат конструктив руҳда ўтди ва жуда самарали бўлди.
Манба: ЎзА