Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Эрон Ташқи ишлар вазирига мактуб
2017-05-11 | Сиёсат
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Жаноби олиялари
Жаноби олиялари,
Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан Сизга самимий табрикларимни йўллашдан бағоят мамнунман.
Ўтган чорак аср мобайнида икки мамлакат орасида азалий тарихий ва маданий яқинлик, тенглик ва дўстликка асосланган кенг миқёсли ва изчил ривожланиб бораётган ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганини алоҳида қайд этмоқчиман.
Сўнгги вақтда бўлиб ўтган икки томонлама делегациялар алмашуви ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорлигимиз истиқболларини белгилаб олишда муҳим қадам бўлди. Ишончим комилки, жорий йилда ўтказилиши мўлжалланган иккиёқлама тадбирлар алоқаларимиз ривожига катта ҳисса қўшади.
Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.
Эҳтиром ила,
Абдулазиз Камилов,
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги