Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистоннинг Қатардаги Элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

18.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Элчиси Бахромжон Аълоев (қароргоҳи Қувайтда) Қатар Давлати амири ўринбосари шайх Абдулла бин Ҳамад Аль Танига ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистоннинг янги Элчиси Францияга жўнаб кетди

18.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Сардор Рустамбаев Тошкентдан Парижга жўнаб кетди.

Умумий ўрта таълим сифатини янги босқичга кўтариш вазифаси қўйилди

18.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июль куни умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Германия Элчиси билан учрашув

17.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашди.

Қатар делегацияси билан учрашув

17.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қатар давлати Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё ишлари бўйича департаменти бошлиғи Ҳалид Ибраҳим аль-Ҳамар раҳбарлигидаги делегациясни қабул қилди.

Япония ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув

17.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япония ташқи ишлар вазири ўринбосари Кадзуюки Наканэ билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси бош вазирларининг амалий учрашуви тўғрисида

17.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 16 июль куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзоданинг амалий учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди

16.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 июль куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 

Черногория Президентига табрик

13.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 июль куни Черногория Республикаси Президенти Мило Жукановични миллий байрам – Давлатчилик куни муносабати билан табриклади.

Ташқи савдо вазири Афғонистонга расмий ташриф билан борди

12.07.2018СиёсатМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 8 июлида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Афғонистон Савдо ва саноат вазири Х.Расо, Темир йўллар бошқармаси бошлиғи Й.Шамс, Харидлар бўйича миллий комиссия раиси И.Хотаки, Транспорт вазири ўринбосари М.Султани ва Афғонистон савдо саноат палатаси бошлиғи А.Нусрат билан учрашди. 

АҚШ Элчиси билан учрашув

12.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

2018 йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Словения Элчиси билан учрашув

11.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Словения Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Примож Шелиго билан учрашув бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президентини табриклади

11.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июль куни Мўғулистон Президенти Халтмаагийн Баттулгани миллий байрам – Халқ революцияси куни билан табриклади.

Ўзбекистон Ҳукумати делегациясининг Афғонистонга ташрифи тўғрисида

10.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 8-9 июль кунлари Афғонистон Ислом Республикасида амалий ташриф билан бўлган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси Кабул шаҳрида Афғонистон Ҳукумати Ижрочи Раиси Абдулла Абдулла, Хавфсизлик кенгаши раҳбари Муҳаммад Ҳаниф Атмар, Ташқи ишлар вазири Салаҳиддин Раббани, Афғонистоннинг собиқ Президенти Ҳамид Карзай ва бошқа нуфузли жамоатчилик ва сиёсат арбоблари билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон делегацияси «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклидаги юқори даражали мулоқотда иштирок этди

10.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклидаги сиёсат ва хавфсизлик бўйича юқори даражали Мулоқотнинг навбатдаги учрашувида иштирок этди.

Туркия Президентига ҳамдардлик

10.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Текирдоғ вилоятида рўй берган поезд ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди.

Афғонистон Президенти билан учрашув

09.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Афғонистон Ислом Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси 2018 йил 8 июль куни “Арг” саройида Президент Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди.

Президент Япония Бош вазирига ҳамдардлик билдирди

09.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий ҳудудларида рўй берган сув тошқини оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва талафотлар етгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.

Ижтимоий ҳимояга оид қонун лойиҳалари муҳокамада

05.07.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга табрик йўллади

04.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 4 июль – АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан Президент Дональд Трампга табрик йўллади.