Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон Президенти билан учрашув

2018-07-09 | Сиёсат

Афғонистон Ислом Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси 2018 йил 8 июль куни “Арг” саройида Президент Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди.

Суҳбат аввалида Вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон раҳбарига илиқ салом ва эзгу тилакларини етказди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, аввало Афғонистон Президентининг 2017 йил декабрь ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар доирасида эришилган келишувларни тадбиқ этиш жараёни муҳокама қилинди. Шу ўринда йирик қўшма инвестиция, транспорт-коммуникация, савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда Термиз шаҳрида Афғонистон консулхонасини очишга Ўзбекистон розилиги тасдиқланди.

Шунингдек, Афғонистон ва чегарадош минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

2018 йил март ойида Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясида иштирок этган ва батафсил нутқ сўзлаган Президент Муҳаммад Ашраф Ғани ўз мамлакатида тинчлик жараёнига кўмаклашишга қаратилган фаол саъй-ҳаракат учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.

Суҳбатда Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться