Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

ИҲТ делегацияси билан учрашув

20.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ҳалил Ибраҳим Акчани қабул қилди.

Афғонистон Президенти маслаҳатчиси билан учрашув

20.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмарни қабул қилди.

Кишинёв шаҳридаги учрашувлар

18.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 14-15 июнь кунлари Ўзбекистон-Молдова вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларида иштирок этиш учун Кишенёв шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси ТИВ делегацияси Молдова Иқтисодиёт ва инфратузилма вазирлиги давлат котиби Юлиана Дрэгэлин, Қишлоқ хўжалиги, минтақавий ривожланиш ва атроф-муҳит вазирлиги давлат котиби Василеу Лука билан учрашув ва музокаралар ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Исландия Президентини табриклади

18.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Исландия Президенти Гвюдни Йоуханнессонни 17 июнь – Республика эълон қилинган кун муносабати билан табриклади.

Ўзбекистон-Молдова вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

18.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Кишинёв шаҳрида бўлиб ўтган ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги Ўзбекистон-Молдова сиёсий маслаҳатлашувларида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

18.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев Москвага келди

14.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрди. 

ТИВ Ҳайъати мажлиси

14.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъати мажлиси бўлиб ўтди.

Президент Москвага жўнаб кетди

14.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14 июнь куни Москвага жўнаб кетди. Давлатимиз раҳбари Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этади.

Ўзбекистон Президентининг Москва шаҳрида футбол бўйича жаҳон чемпионати очилиш маросимидаги иштирокига доир

14.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 2018 йил 14 июнь куни Москва шаҳрида футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этади. 

Ўзбекистон Президенти номига қутловлар келмоқда

14.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда. Жумладан, Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг қутловида бундай дейилган:

Президент шаҳарларни обод қилиш бўйича кўрсатмалар берди

13.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги Мустақиллик мавзесида барпо этилган кўп қаватли уй жойларни кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев: Ватанни севиш - улуғ фазилат

13.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи куни Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

К.Аденауэр номидаги фонд делегацияси билан учрашув

13.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Конрад Аденауэр номидаги фонднинг (Германия) Европа ва халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Франк Присс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Беларусь Республикаси парламентидаги учрашувлар

13.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т. Йўлдошев бошчилигидаги парламент делегацияси бугун ташриф доирасида Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси М.В. Мясникович билан учрашди.

Мудофаа вазири Қирғизистон ҳарбий делегациясини қабул қилди

13.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Абдусалом Азизов Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал-майор Райимберди Дуйшенбиев бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Фарғона вилоятида «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури учун 100 миллион доллар ажратиш режалаштирилмоқда

13.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Олтиариқ туманида Фарғона вилояти фаоллари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Шавкат Мирзиёев: фарзандларимиз энг яхши шароитларга муносиб

13.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олтиариқ тумани Қапчиғой маҳалласидаги «Smart kids» мактабгача таълим муассасасини бориб кўрди. 

Президент фермерлар билан суҳбатлашди

13.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Олтиариқ туманидаги “Исмоил Нозим обод” фермер хўжалиги даласида бўлди. Ғалла ўримини, ғўза ҳолатини кўздан кечирди.

Марғилонда янги маънавият ўчоғи барпо этилди

13.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари ўтган йили Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Марғилон шаҳрида ижодкорлар боғи ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Шу асосда бу ерда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Мавжуд истироҳат боғи ҳудуди кенгайтирилиб, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, гулзор ва майсазорлар ташкил этилди. Боғ марказида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ҳайкали ўрнатилди.