Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Туркманистон Элчиси билан учрашув

02.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Туркманистон Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шири Шириевни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди

02.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 август куни мамлакатимизга ташриф буюрган Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабартини қабул қилди.

Россия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

01.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалигида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгиланди

01.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 31 июль куни ғўза ривожини жадаллаштириш, ғалла ўримидан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

ЕТТБ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида

31.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 1 август куни Тошкент шаҳрига Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Президенти Сума Чакрабарти ташриф буюради.

Малайзия делегациясининг учрашувлари

30.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси бошлиғи Рустам Исроилов Малайзия жиноий масалалар бўйича полицияси бошлиғининг ўринбосари Дато Моҳд Закариа Аҳмад билан учрашди.

Оқ уйдаги учрашув

30.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифига бошчилик қилаётган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Вашингтон шаҳрида АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Мира Рикардел билан учрашди.

АҚШ Давлат департаментидаги учрашув тўғрисида

30.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

2018 йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Вашингтон шаҳрида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Эллис Уэллс билан учрашди.

АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари билан учрашув

30.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

2018 йилнинг 27 июль куни АҚШда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Вашингтон шаҳрида АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Жон Салливан билан учрашди.

Ўзбекистон делегацияси Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган Диний эътиқод эркинлигига кўмаклашиш бўйича вазирлар конференциясида иштирок этди

30.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 24-26 июль кунлари АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси делегацияси Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган Диний эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича вазирлар конференциясида иштирок этди.

Ўзбекистон Президенти Марокаш Қиролини табриклади

30.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Қироли Муҳаммад VIни мамлакат миллий байрами – Қирол тахтга чиққан кун муносабати билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев тиббиётда замонавий менежментни жорий этиш бўйича топшириқ берди

30.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталини бориб кўрди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди

30.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Тошкент шаҳри Миробод туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди. 

Шавкат Мирзиёев: битта бўлса ҳам жиноят бўлгани ҳаммамизни ташвишга солиши керак

30.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 июль куни жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат идоралари ва жамиятнинг бу борадаги масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси билан учрашув тўғрисида

27.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 25 июль куни Диний эркинликларни илгари суриш масалаларига бағишланган вазирлар конференциясида иштирок этиш учун Вашингтон шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли билан учрашди.

Cамимий миннатдорлик

27.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Инвестиция лойиҳалари янги тизим асосида амалга оширилади – барча тўсиқлар олиб ташланди

27.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 июль куни хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш, бу борадаги қолоқликларни бартараф этиш, сармояларни ўзлаштиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Словакия Элчиси билан учрашув

26.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Словакия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ян Бори билан учрашув бўлиб ўтди.

ТИВнинг 2018 йил 1-ярим йиллигидаги консуллик фаолияти тўғрисида

26.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан 186 128 та консуллик ҳаракати амалга оширилди (2017 йил биринчи ярмида – 173 941).

Миллий пресс-клубда бўлиб ўтган брифинг тўғрисида

26.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 25 июль куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг таклифига биноан Диний эркинликларни илгари суриш масалаларига бағишланган вазирлар конференциясида иштирок этиш учун Вашингтонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Миллий пресс-клубда «Ўзбекистонда диний эркинликларнинг янги даври» мавзусида махсус брифинг ўтказди.