Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегацияси «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклидаги юқори даражали мулоқотда иштирок этди
2018-07-10 | Сиёсат
2018 йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклидаги сиёсат ва хавфсизлик бўйича юқори даражали Мулоқотнинг навбатдаги учрашувида иштирок этди.
2017 йил июнь ойида Бишкек шаҳридаги Мулоқотнинг сўнгги мажлиси ҳамда 2018 йил март ойида Тошкент шаҳридаги вазирларнинг норасмий учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклида турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Учрашувда терроризм билан кураш ва зўравонлик экстремизмини олдини олишда ҳамкорликни фаоллаштириш чоралари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, делегациялар томонидан чегарани бошқариш, наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчилик билан кураш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳамда минтақавий экологик муаммолар кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги