Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Президент инвестиция лойиҳалари билан танишди

12.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари билан танишди. 

Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича Махсус вакили билан учрашув

12.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 12 июнь куни ТИВда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Роланд Кобиа билан учрашди.

Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашув

12.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация таркибидан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Буриан ва Афғонистон бўйича Махсус вакили Роланд Кобиа ўрин олган.

Президент: аёлларни рози қилиш давлатимизнинг энг катта сиёсати

12.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Марғилон шаҳридаги “Наримтекс” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди. Ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, тикувчи аёллар билан мулоқотда бўлди.

Мақсад - маҳсулотлар нархини арзонлаштириш

12.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Қува туманига ташрифи чоғида Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди. 

Президент Филиппин Президентига табрик йўллади

12.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Филиппин Республикаси Президенти Родриго Дутертега Филиппин мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллади.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни табриклади

12.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни 12 июнь - Россия куни билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев: меҳнат ва харажатга нисбатан кўп даромад олиш учун илм керак

12.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Қува туманидаги “Фарғона анорчилик” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма фаолияти билан танишди.

Президент Фарғонага келди

12.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишиш мақсадида 12 июнь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди

12.06.2018СиёсатМанба: ЎзА

Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 12 июнь куни Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

ЕХҲТ Бош котиби билан учрашув

11.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Долзарб мавзудаги халқаро анжуман

11.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Тошкент шаҳрида 2018 йил 11 июнь куни “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. 

Президент Тошкентга қайтиб келди

11.06.2018ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиб, 10 июнь куни Тошкентга қайтиб келди.

Ўзбекистон Президенти Циндаога етиб келди

08.06.2018ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев  8 июнь куни Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрига ташриф буюрди.

Президент Хитойга жўнаб кетди

08.06.2018ШҲТМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида ўтадиган ўн саккизинчи мажлисида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига жўнаб кетди. 

Ўзбекистон-Польша сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

07.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 7 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Польша ташқи ишлар вазирлари вакиллари сиёсий маслаҳатлашувларининг еттинчи раунди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

06.06.2018СиёсатМанба: ЎзА

Жорий йил 5 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Афғонистон Ислом Республикасига Ўзбекистондан 3 минг тонна буғдой инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилди. 

Маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтириш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

06.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 5 июнь куни ҳудудларда бюджетга қўшимча тушумлар ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш, инфляциянинг олдини олишда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, солиқ ва молия идоралари раҳбарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Япония Элчиси билан учрашув

05.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япония Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нобуаки Ито билан учрашув бўлиб ўтди.