Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Словения Элчиси билан учрашув

2018-07-11 | Сиёсат

2018 йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Словения Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Примож Шелиго билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида турли соҳаларда ва «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» шаклида икки томонлама алоқалар ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар 1999 йилдан буён ташкиллаштирилмаганлиги ва ушбу шаклдаги алоқаларни ўтказиш амалиётини қайта йўлга қўйишдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Учрашувда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия каби самарали институтларни яратиш ва уларнинг мунтазам фаолиятини бошлаш тўғрисида таклифлар билдирилди.

Ўзбекистонда дипломатик миссияси якунланаётганлиги муносабати билан Элчига икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамланишига қўшган конструктив ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться