Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазирини қабул қилди

07.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 май куни мамлакатимизга ташриф буюрган Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаённи қабул қилди.

Ўзбекистоннинг янги Элчиси Риёз шаҳрига жўнаб кетди

07.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Улуғбек Максудов Риёз шаҳрига жўнаб кетди.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси билан учрашув тўғрисида

04.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 4 май куни Тожикистонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Душанбе шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Халил Карзай билан учрашди.

Ҳиндистон Давлат ташқи ишлар вазири билан учрашув тўғрисида

04.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 4 май куни “Терроризм ва зўравонлик экстремизмига қарши кураш” мавзусидаги халқаро конференцияда (Душанбе, 2018 йил 3-4 май кунлари) иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси Давлат ташқи ишлар вазири Мобашер Жавед Акбар билан учрашди.

Европа ташқи фаолият хизматининг Бош котиби ўринбосари билан учрашув тўғрисида

04.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 4 май куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Европа ташқи фаолият хизмати Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жан-Кристоф Бельяр билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди

04.05.2018СиёсатМанба: ЎзА

Туркия Республикаси Президенти Р.Т.Эрдўғоннинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи Туркия ОАВ диққат марказида

04.05.2018СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 29 апрель – 1 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди. Тошкент ва Бухорода бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар Туркиянинг бир қатор оммавий ахборот воситалари диққат марказидан ўрин олди.

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон халқига ҳамдардлик билдирди

04.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ражастон ва Уттар-Прадеш штатларида юз берган кучли қум бўрони оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Рам Натх Ковиндга ва Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайишини тилади.

Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашув

04.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Душанбе шаҳрида Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Питер Сиярто билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ вакиллари МДҲ давлатлари - миграция хизмати раҳбарлари Кенгашининг йиғилишида иштирок этдилар

04.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида Россия Федерацияси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полиция генерал-полковниги Александр Горовой раислигида МДҲ давлатлари - миграция хизмати раҳбарлари Кенгашининг йигирма биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Одамларнинг оғирини енгил қилиш, барча соҳаларда адолатни таъминлаш – асосий вазифамиз

04.05.2018СиёсатМанба: ЎзА

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2-3 май кунлари Наманган вилоятида бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Корея Республикаси делегациясини қабул қилди

03.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни Корея Республикасининг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси раиси Сон Ён Гил бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Аҳолининг мазмунли дам олиши учун қулайликлар яратиш бўйича топшириқлар берилди

03.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.110 гектар майдонни эгаллаган ушбу боғда очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзаси, кичик стадион, муз саройи, тўрт юлдузли меҳмонхона, йирик аттракционлар, эртаклар шаҳарчаси, савдо шохобчалари, кутубхона ва интернет кафе, боулинг ва фитнес клублари, ҳунармандлар маркази, амфитеатр, аквапарк ва бошқа объектлар бўлади. Ўзига хос ландшафтга эга бўлган ҳудудга ноёб манзарали дарахт ва гуллар кўчатлари экилиб, ботаника боғи яратилади.

Шавкат Мирзиёев янги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тизимини юқори баҳолади

03.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида бўлганида ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш жараёнини бевосита кузатди. Маълумки, юртимизда ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадагисига алмаштирилмоқда. Бу гувоҳномаларга ID мақом берилган. Яъни, уларга микрочип ўрнатилган бўлиб, шахснинг паспорт маълумотлари киритилади. Паспорт бўлмаганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ўрнига ўтади.

Жанубий Корея делегацияси билан учрашув

03.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Корея Республикасининг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раиси Сонг Ёунг-гил бошчилигидаги делегация билан учрашди.

АҚШ элчиси билан учрашув

03.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди

03.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги, шаҳар ва туманларда унинг марказлари ташкил этилди. 

Ибрат мактабини битирган ёшлар олий ўқув юртига имтиҳонсиз киради

03.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат мажмуасига ташриф буюрди.

Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгилаб берилди

03.05.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.