Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ҳиндистон халқига ҳамдардлик

20.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Керала штатида рўй берган сув тошқини ва кўчкилар оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Ҳиндистон халқига ҳамдардлик билдириб, Президент Рам Натх Ковинд ва Бош вазир Нарендра Модига мактуб йўллади.

Президент Покистон Бош вазирини табриклади

20.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев «Тахрики инсоф» партияси етакчиси Имрон Хонни Покистон Ислом Республикаси Бош вазири этиб сайлангани билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғанини табриклади

20.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 август куни Афғонистон миллий байрами - Мустақиллик куни муносабати билан Президент Муҳаммад Ашраф Ғанига табрик йўллади.

Шавкат Мирзиёев «Samarkand city» қурилишига доир лойиҳалар билан танишди

20.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 18 август куни Самарқандда шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга доир лойиҳалар билан танишди.

Президентлар Амир Темур мақбарасини зиёрат қилди

20.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Амир Темур мақбарасига ташриф буюрди. Соҳибқирон бобомиз руҳи покига Қуръон тиловат қилинди.

Давлат раҳбарлари Регистон мажмуасини томоша қилди

20.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Регистон мажмуасига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афросиёб музейида бўлди

20.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Афросиёб мўғуллар истилосигача гуллаб-яшнаган қадимий қалъадир. Музейда ушбу шаҳарнинг милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг ўрталаридан XIII асрнинг бошларигача бўлган тарихини ёритувчи экспонатлар намойиш этилган. 

Президентлар Мирзо Улуғбек расадхонасини бориб кўрди

20.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Мирзо Улуғбек музей-мажмуасини бориб кўрди.

Тожикистон Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

20.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуасига ташриф буюрди.

Тожикистон Президенти Самарқандга ташриф буюрди

20.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 18 август куни Самарқанд шаҳрига келди.

Ўзбек ва тожик халқларининг «Дўстлик оқшоми»

20.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

«Ўзбекистон» анжуманлар саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида «Дўстлик оқшоми» номли концерт бўлиб ўтди.

Тошкентда Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси очилди

17.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган ушбу кўргазма билан танишди. 

Ўзбекистон ва Тожикистон – стратегик шерик давлатлар

17.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Президентлар шу ҳақдаги шартномани имзолади. Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномада узоқ муддатли ва барқарор шериклик муносабатлари ўрнатиш мақсади, ўзаро ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари белгиланган. 

Икки томонлама муносабатлар тарихида муваффақиятли йил

17.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияларининг кенг таркибдаги музокаралари бошланди. Унда асосий эътибор савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига қаратилди. 

Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларида улкан имкониятлар очилмоқда

17.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Кўксаройда Тожикистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди. 

Эмомали Раҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди

17.08.2018СиёсатМанба: ЎзА

Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.

Тожикистон Президенти Тошкентга келди

17.08.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 17 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. 

Малайзия Элчиси билан учрашув

17.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Малайзиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Ҳенди Ассан билан учрашди.

Афғонистон халқига ҳамдардлик

16.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни Кобул шаҳридаги “Мавауд” таълим марказида содир этилган қабиҳ террорчилик хуружи оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Афғонистон халқи ва Президент Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди. Марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳатланганларга шифо тилади.

Италия Президентига ҳамдардлик

15.08.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Генуя шаҳри яқинидаги автомобиль кўприги қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллага таъзия изҳор этди.