Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистоннинг янги Элчиси Сингапурга жўнаб кетди

04.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Сингапур Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Қаҳрамон Шакиров Тошкентдан Сингапур шаҳрига жўнаб кетди.

Марказий Осиё бўйича Кембридж форуми раиси билан учрашув

03.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужабар Абдувахитов мамлакатимизга ташриф буюрган Марказий Осиё бўйича Кембридж форуми (МОКФ, Буюк Британия) раиси, профессор Сиддҳарт Саксена билан ТИВда учрашди.

АҚШ Элчиси билан учрашув

03.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Беларусь Президентини табриклади

03.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони Мустақиллик куни билан муборакбод этди.

Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги Ўзбекистон элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди

03.07.2018Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ 2018 йил 1 июлдан эътиборан мамлакатимизнинг Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистондаги элчихоналари штат жадвалига савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилди.

Ўзбекистон – Болгария алоқалари янги босқичда

03.07.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Мамлакатимизга ташриф буюрган «Болгария – Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи раиси Адлен Шукри Шевкед бошчилигидаги Болгария Республикаси Халқ мажлиси делегацияси 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида учрашув ўтказди.

Ишчи гуруҳларининг Туркманистондаги учрашувлари

02.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 25 июнидан 1 июлига қадар Туркманистонда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди.

Финляндия Элчиси билан учрашув

02.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Финляндия Республикасининг мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Ҳельсинки шаҳрида) Никлас Линдквистни қабул қилди.

Ўзбекистоннинг Франциядаги янги Элчиси тайинланди

02.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 15-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқуодда ва Мухтор Элчиси этиб Сардор Рустамбаев тайинланди.

«Olmazor city» Олмазор туманининг янги маркази бўлади

29.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасидаги маданият саройида Олмазор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид лойиҳалар билан танишди.

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистондаги ҳар бир одам мен учун қадрли

29.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказини бориб кўрди.

Президент ўйинчоқлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди

29.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили Олмазор туманида бўлганида Тошкент ўйинчоқлари фабрикаси негизида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқ берган эди. 

Шавкат Мирзиёев: обод маҳаллада обод кўнгил бўлади

29.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига ташриф буюриб, “Иброҳим ота” маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

29.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2018 йил 28 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси иш бошлади. Ялпи мажлисда Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

ТИВда учрашув

27.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШнинг таниқли жамоатчилик арбоби ва олими, Ж.Ҳопкинс Университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр билан учрашди. У мамлакатимизда нуфузли халқаро тадқиқотчилар билан бўлиб турибди.

Янги Зеландия Элчиси билан учрашув

25.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Янги Зеландия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Иэн Александр Ҳилл билан учрашув бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади

25.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанга табрик мактуби йўллади.

Шавкат Мирзиёев Борут Пахорни табриклади

25.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни Словения Республикаси  Президенти Борут Пахорни Словения миллий байрами – Давлатчилик куни муносабати билан табриклади.

Ўзбекистон Президенти Хорватия Президентига табрик йўллади

25.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни Хорватия миллий байрами – Давлатчилик куни муносабати билан Президент Колинда Грабар-Китаровичга табрик йўллади.

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

25.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.